-
Назорат ва инспекция: Қурилиш объектларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига (санитария нормалари, ёнғин хавфсизлиги, баландликда ишлаш қоидалари) қатъий риоя қилинишини кундалик назорат қилиш.
-
Йўриқномалар бериш (Инструктаж): Янги ишчилар, пудратчи ташкилотлар ва меҳмонлар учун ММ ва ТХ бўйича кириш ва даврий йўриқномаларини (инструктаж) ўтказиш ва уларни махсус журналларда қайд этиш.
-
Ҳужжатлар билан ишлаш: Корхонада ММ ва ТХга оид ички буйруқлар, низомлар, йўриқномалар ва баённомаларни ишлаб чиқиш ҳамда янгилаб бориш.
-
ШХВ (СИЗ) назорати: Ишчиларни махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари (каска, камар, кўзойнак ва ҳ.к.) билан ўз вақтида таъминланишини ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш.
-
Хавфларни баҳолаш: Қурилиш майдончасидаги хавфли омилларни аниқлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
-
Давлат органлари билан ишлаш: Меҳнат инспекцияси, Ёнғин хавфсизлиги ва бошқа назорат қилувчи давлат органлари билан текширувлар ва ҳисоботлар бўйича ҳамкорлик қилиш.
-
Суриштирув ишлари: Бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, уларни белгиланган тартибда текшириш, далолатномалар тузиш ва келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш.
-
Билимларни текшириш: Қурилиш раҳбарлари (прораб, мастер) ва ишчиларнинг ТХ бўйича билимларини даврий равишда синовдан ўтказиш комиссияларида қатнашиш.
-
Санитария назорати: Объектдаги ошхона (ёки овқатланиш жойи)нинг санитария-гигиена талабларига жавоб беришини, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароитларини назорат қилиш ва ишчиларнинг заҳарланишини олдини олиш чораларини кўриш.
-
Маълумоти: Олий ёки ўрта-махсус техник маълумот (Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ёки Қурилиш йўналиши бўйича олий маълумотга эга номзодларга устунлик берилади).
-
Иш тажрибаси: Қурилиш соҳасида ММ ва ТХ муҳандиси лавозимида камида 2–3 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси.
-
Қонунчиликни билиш: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини, қурилишдаги ТХ қоидаларини (ШНК, КМК) ва соҳавий меъёрий ҳужжатларни мукаммал билиш.
-
Шахсий фазилатлар: Масъулиятлилик, қатъиятлилик (қоидабузарликларга кўз юммаслик), принципиаллик, ишчилар ва раҳбарият билан мулоқот қила олиш қобилияти, стрессга чидамлилик.
-
Тил билиш: Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш (ҳужжатлар ва меъёрий нормаларни ўқиш учун) катта устунлик беради.
-
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлаштириш.
-
Компания ҳисобидан объект ҳудудида бепул иссиқ овқат (тушлик) таъминланади.
-
Объект ҳудудида овқатланиш ва дам олиш учун махсус жиҳозланган жой мавжуд.
Ключевые навыки
- Охрана труда и техника безопасности
- Должностные инструкции
- Пожарная безопасность